Таиландда аёлнинг оёғини траволатор “чайнаб” юборди

Олам

image

Таиландда 57 ёшли аёл траволаторга йиқилиб, оёғидан айрилди. Бу ҳақда “The Thaiger” нашри хабар берди.

Аниқланишича, ушбу бахтсиз ҳодиса Бангкокдаги Дон Муанг халқаро аэропортида юз берган.

Аёл тўсатдан чамадонга қоқилиб, йиқилиб тушган. Шундан сўнг, аёлнинг оёғи траволатор ичига кириб кетган. Аэропорт ходимлари жабрланувчига дастлабки ёрдамни беришган. Кейин аёл шифохонага ётқизилган. 

Маълум қилинишича, жароҳатларнинг оғирлиги туфайли аёлнинг бир оёғини кесиб ташлашга тўғри келган.

Ҳодиса механизмнинг нотўғри ишлаши ёки ишчиларнинг эътиборсизлиги туфайли содир бўлганини аниқлаш учун текширув бошланган.

“Биз Дон Муанг аэропортидаги нохуш воқеадан чуқур афсусдамиз ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, тиббий харажатларни қоплашга ва зарур товон тўлашга тайёрмиз”, дейилади аэропорт баёнотида.

Шунингдек, аэропорт директори Карант Танакулджирапат воқеадан сўнг барча траволаторлар хавфсизлик текшируви учун ўчирилганини маълум қилган.

Ушбу траволатор Hitachi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва аэропортда 1996 йилдан бери ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд траволатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг