Таиланд суди Бош вазирни лавозимидан четлатди
Олам
−
14 Август
2430Таиланд Конституциявий суди “Phya Thai” партиясидан чиққан Бош вазир Сеттҳа Тҳависинни ахлоқ кодексини бузганликда айбдор деб топди ва уни лавозимидан четлатди. Бу ҳақда суднинг тегишли қарори эълон қилинди.
Тўққиз судьядан беш нафари ҳукумат раҳбарининг истеъфоси учун овоз берди. Судьялар Тҳависинни 2024 йил апрелида Пҳичит Чинбанни вазир этиб тайинлашдаги қонунбузарликлар учун айбдор деб топди.
“Бу “Phya Thai” партиясининг биринчи марта тўсиқларга дуч келиши эмас. Лекин биз ишлашда давом этамиз. Биз ҳар йиқилганимизда тўхтамаймиз. Биз олдинга борамиз”, дейилади партия баёнотида.
Бош вазир билан бирга унинг кабинети ҳам истеъфога чиқади.
Бош вазир ўринбосари ва Савдо вазири Пхумтхам Вечайчай муваққат ҳукумат раҳбари бўлиши кутилмоқда. Эндиликда Вакиллар палатаси (парламент қуйи палатаси) аъзолари 2023 йилги парламент сайловларидан кейин партиялар томонидан илгари тақдим этилган номзодлар рўйхатидан янги Бош вазирни кўриб чиқиши ва тасдиқлаши керак.
“Phya Thai” партияси вакиллари, унинг раиси Фетонгтан Шинаватра ва Бош вазир маслаҳатчиси Чайкасем Нитисири, шунингдек, “Phumchaithai” партияси етакчилари Анутин Чанвиракун, Пҳаланг Прачарат Правит Вонгсуван ва Руам Тҳаи Сан Чат Фирапҳан Салиратвига ҳукумат раҳбари лавозимига номзодини кўрсатиши мумкин.
Таиланд оммавий ахборот воситалари эса Тҳависин ҳукуматида Ички ишлар вазирлигини бошқарган Анутин Чанвиракунга етакчилик қилишини тахмин қилмоқда.
Агар парламент аъзолари юқоридаги номзодлар орасидан Бош вазирни танлай олмаса, муваққат ҳукумат раҳбари Вакиллар палатасининг тарқатилишини эълон қилиши мумкин. Бунда сайлов комиссияси беш кун ичида парламент сайлови санасини эълон қилиши керак бўлади. Бироқ, маҳаллий кузатувчилар бундай натижани даргумон деб ҳисоблайди.
Сеттҳа Тҳависин номзоди қироллик парламенти томонидан 2023 йил 22 августда тасдиқланган. 23 май куни Конституциявий суд 40 сенаторнинг Бош вазир истеъфосини талаб қилган аризасини қабул қилди. Суд иш кўрилаётганда Тҳависинни ҳукумат бошлиғи лавозимидан четлаштиришни рад этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь