Таиланд Бош вазири мажлисда тиббий ниқобсиз қатнашгани учун жаримага тортилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Таиланд Бош вазири Прают Чан-Оча Бангкокда коронавирус эпидемияси сабабли амалда бўлган тиббий ниқоб режимини бузгани учун 6000 бат (190 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Асвин Квангмуанг маълум қилди. 

Маълум қилинишича, янги қоидаларга кўра, Бангкок аҳолиси жамоат жойларида ниқобсиз бўлса, 20 минг бат (636 доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Куннинг иккинчи ярмида Бош вазир Facebook’даги саҳифасида пост эълон қилди. Унга ҳукумат биносида бўлиб ўтган учрашувдан фотосурат илова қилинган ва Бош вазирнинг тиббий ниқобсиз экани акс этган. Буни эса тармоқ фойдаланувчилари пайқаб қолган. Шундан сўнг пост ўчирилди, аммо кейинчалик фотосуратсиз яна пайдо бўлди.

Кейинчалик, Бангкок губернатори Бош вазир 6 минг бат миқдорида жаримага тортилганини маълум қилди.

Таиланд Бош вазири тартиб кучга кирган биринчи кунда ниқоб режимини бузгани учун жаримага тортилган илк фуқаро бўлди. Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима 6 минг бат, иккинчиси учун 12 минг бат (382 доллар), учинчиси ва ундан кейингилари учун 20 минг бат этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг