Таэквондо WТ: Лайло Ҳасанова Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Спорт 3017
image

Бугун, 30 июль куни Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WТ бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Қайд этиш керак, Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Лайло Ҳасанова барча рақибларини таслим этди ва Жаҳон чемпионига бўлди. Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг ортда қолган икки кунида 8 та медаль қўлга киритди ва ўзининг тарихдаги энг яхши натижасини қайд этди.

30 июль куни Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар билан танишинг:

Олтин — Лайло Ҳасанова.
Кумуш — Дилмурод Маъруфжонов.
Бронза — София Хан.

Маълумот учун, Кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 31 июлигача давом этади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×