Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим 80 фоизга камайтирилди
Жамият
−
28 Декабрь 2021
3530Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим 80 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 774-сон қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилган.
Шунингдек, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).
Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди (илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди).
Эндиликда тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.
LiveБарчаси