Тадбиркорлик субъектларида табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар зарур чора ҳисобланади – вазирлик
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
4013Куз-қиш даврида Ўзбекистонда табиий газ таъминотида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устувор аҳамият берилади.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, газ таъминоти қувватларини ошириш мақсадида газ таъминоти корхоналари томонидан мавжуд газ таъминоти инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича фаол иш олиб бориляпти.
Бу эса ҳозирги вақтда истеъмолни ошириш пайтида табиий газни тенг тақсимлаш имконияти мавжуд эмас. Шу муносабат билан, табиий газ тақсимотини мувозанатлаштириш бўйича махсус вақтинчалик чоралар кўрилмоқда. Бу эса, уйлар, хонадонлар, мактаблар, болалар боғчалари ва шифохоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш имконини беради.
“Барча фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда уларнинг муқобил ёқилғи турларига (суюлтирилган газ, кўмир ва бошқалар) босқичма-босқич ўтиш дастури амалга оширилаётганидан хабарлари бор.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг амалдаги шартномаларида куз-қиш даврида газ етказиб беришга чекловлар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, шунинг учун ҳам улар муқобил ёнилғи манбаларига эга бўлишлари керак.
Қисқа муддатларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни амалга ошириш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан 2020 йилнинг 1 ноябридан жорий этилган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе) учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларда кўзда тутилган зарур чора ҳисобланади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълум қилинишича, ўтган йилларда жорий этилган муқобил ёқилғи манбаларига ўтишнинг давлат дастурига мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчилар 2020-2021 йиллар куз-қиш даври бошланиши арафасида тегишли билдиришнома олган.
Хусусан, шу кунларда пойтахтнинг юқори босимли газ қувурларига уланган йирик улгуржи истеъмолчилар “Ҳудудгазтаъминот” АЖдан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига газ етказиб бериш барқарорлигига таъсир кўрсатмаслик учун уларни “саноат коллектори”га ўтказиш тўғрисида хабарнома олган. Барча корхоналарга жорий йил бошида “саноат коллектори”га ўтказиш зарурлиги тўғрисида хабарнома топширилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг мавсумий истеъмолчиларига (ғишт, гипс оҳак ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган йирик саноат корхоналари) табиий газ етказиб бериш 1 ноябрдан тўхтатилиши тўғрисида хабар берилган.
“Шундай қилиб, куз-қиш даврида табиий газ етказиб берилиши кафолатланмаган улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари муқобил ёқилғидан фойдаланишга ўтиш учун фаол чоралар кўришлари керак. Олдинда йилнинг совуқ мавсуми турибди, шунинг учун табиий газ таъминоти узилишларсиз ва керакли ҳажмда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилиши керак”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси