Тадбиркорларнинг газ ва “свет”дан қандай фойдаланаётганини текширишга рухсат берилди

Жамият

image

2023 йилнинг 1 апрелигача Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бугун, 12 декабрь куни қабул қилинган “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари  билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг  олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Ҳужжатда қайд этилишича, 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан, тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда, энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Янги қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5031-сон қарори 1-бандининг “в” кичик банди ўз кучини йўқотмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу қарор билан 10 декабридан 2023 йил 1 мартига қадар Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи олиб ташланди. Бугун соат 00:000 дан бошлаб "Ўзбекнефтгаз"га қарашли барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи бир литри учун 5700 сўмдан сотилишни бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг