Тадбиркорларни янгича жазолашга бир йиллик мораторий ўрнатилди

Жамият

image

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва жавобгарлигини либераллаштириш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилди.

Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган.

“Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкцияларни қўллаш тақиқлаш (жиноят ишлари доирасида аниқланган ва кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарлик ишлари бундан мустасно)”, дейилган дастурда.

Таъкидланишича, бунинг натижада тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жазо чоралари либераллаштириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, давлат дастури тўғрисидаги президент Фармони лойиҳаси 6 февраль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур жамоатчилик муҳокамаси 17 февралгача давом этиб, бунда ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг