Тадбиркорларга ер ажратиш муаммоси қандай ҳал этилади?
Жамият
−
18 Май 2019 5432 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун моҳияти Халқаро пресс-клуб сессиясида муҳокама қилинмоқда.
Муҳокамада савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар қилмоқда.
Шунингдек, Халқаро пресс-клуб сессиясида тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Адиля вазири Русланбек Давлетов бу ҳақида фикр билдирар экан: “Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимлар ерни аукционга чиқармаяптилар. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетяпти. Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда”, деб такидлади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025