Тадбиркорларга валютафурушлик билан шуғулланишга рухсат берилади
Жамият
−
17 Декабрь 2021
9855Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қарор билан хусусий секторга ўтказиладиган, шу жумладан, давлат хусусий-шериклик асосида бериладиган фаолият турлари рўйхати тасдиқланади.
Хусусий секторга ўтказиладиган фаолиятлар орасида валюта айирбошлаш ва молиявий хизматлар ҳам бор. Бунда:
- Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш;
- Молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.
Лойиҳа иқтисодиётнинг монополлашуви юқори бўлган айрим соҳаларда рақобат муҳитини ривожлантириш, хусусий секторга бериладиган, шу жумладан, давлат хусусий-шериклик асосида жалб қилинадиган фаолият турлари учун тенг рақобат шартларини, шунингдек товар ва молия бозорларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятларни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари билан айрим тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар, афзалликлар ва мутлақ ҳуқуқлар бекор қилинади.
LiveБарчаси