Тадбиркорларга давлат тилига оид янги талаб қўйилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Унга кўра, Қонун билан товар (иш, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда. 

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларни ҳам истеъмолчига давлат тилида тақдим этади. 

Бу маълумотлар давлат тили билан бирга бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланиб, Сенатга юборилган.

“Менимча, бу турмушимизда давлат тили аҳамиятини янада оширишга қаратилган қадам бўлади”, деган депутат лойиҳага муносабат билдириб.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг