Тадбиркорларга берилган имтиёз 6 ойда давлатга қанчага тушди? Президент очиқлади
Жамият
−
03 Август 2021
5023Бугун, 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилиняпти.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ва тармоқларни барқарор ривожлантириш учун яратилаётган молиявий ва иқтисодий шароитларни санаб ўтди.
Жумладан, саноат тармоқларига бир ярим йил давомида 50 триллион сўмдан зиёд божхона имтиёзлари ва тариф преференциялари берилган. Биргина автомобиль саноатига 9,5 триллион сўмлик, нефт-газ тармоғига 2,8 триллион сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилган.
Сўнгги 3 йилда қишлоқ хўжалигига 1,5 триллион сўм субсидия ажратилди. Қишлоқ хўжалигини барча йўналишларида кластер тизими жорий қилиниб, уларга жорий йилнинг ўзида 6 триллион сўмдан зиёд кредитлар берилди.
Чорвачилик соҳасида бошқарув Ветеринария қўмитасига берилиб, унинг таркибида алоҳида агентлик ташкил қилинди. Сўнгги 3 йилда соҳага 350 миллион долларга яқин имтиёзли маблағлар жалб этилди.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида Президент қарори қабул қилиниб, тадбиркорлар учун зарур имтиёзлар ва барча имкониятлар яратиб берилди. Хусусан, биринчи босқичда 7 та тижорат банкига 1 триллион 575 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.
Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республикада жами 14,7 фоизга ошган. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида биринчи ярим йилликда прогнозга нисбатан 2,5 баробар кўп ёки 5 минг 246 та лойиҳа амалга оширилган.
Ҳисобот даврида мамлакатда жами 53 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошган. Жорий йил биринчи ярим йилликда эса 190 минг гектар қўшимча ер майдонлари ўзлаштирилди.
2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 18,3 фоизга ошди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь