Тадбиркорлардан кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиққач, пеня ва фоизлар ҳисобланмайди

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда тадбиркорлардан солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизларни ҳисоблаш тўхтатилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида маълум қилди.

Айтилишича, тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади.  Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Бундан ташқари, солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.  

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар топширадиган бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади ҳамда барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади.
Қайд этиш жоизки, ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфлаши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтганди. У тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг