Тадбиркорлар “Оғир” маҳаллаларга бириктирилиб, уларга имтиёзли кредит берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оилаларнинг даромад манбаи яратилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори билан махсус низом тасдиқланди.  

Низомга кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллалар белгиланади: 

•  Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун “ўсиш нуқталари” аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига “етакчи” тадбиркорлар бириктирилади.

•  “Оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорларга 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада маҳалла учун 2 миллиард сўмгача кредитлар кооперация асосида ажратилади.

•  Ҳар бир “оғир” маҳаллага ажратилган 2 млрд. сўм маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисми уларнинг тегишли ихтисослашув йўналишларида биттадан намуна ва ўрнак кўрсатадиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.

•  “Етакчи” тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.  

•  Кредитлар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллада тадбиркорликни ҳамда иқтисодий кооперацияни ривожлантириш бўйича “йўл хариталар” ва дастурлар Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳимоя қилиниб, ижобий хулосаси олингандан сўнг берилади. 

Шунингдек, “Aгробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг