Тадбиркорлар нархлар ошишига сабаб бўладиган 3 омилни айтди

Жамият 7814
image

Июль ойида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг кўпчилиги келгуси 12 ойда инфляция даражаси 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган март ойи учун “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи”да келтирилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, бизнес соҳаси вакилларининг келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича инфляцион кутилмалари кетма-кет 2 ой пасайиб, 15,2 фоизни ташкил этган.

Тадбиркорларнинг фикрича, кейинги 12 ойда нархлар ошишига:

•  валюта курсининг ўзгариши (34 фоиз);
•  ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши (31 фоиз);
•  импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар нархининг ошиши (28 фоиз) каби омиллар бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, транспорт хизмати харажатларининг ошиши, импорт қилишдаги тариф ва нотариф чекловларнинг мавжудлиги ҳамда хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар бўлишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши ўтган ойга нисбатан ошган. 

Бунда бизнес вакилларининг юқоридаги омиллар бўйича хавотирларининг кучайиши ўтган ойда бензин ва дизель нархлари қимматлашгани билан изоҳланмоқда. 

Бундан ташқари, коммунал хизматлар қимматлашиши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишининг келгуси даврда нархларга таъсирини кутаётганлар ҳиссаси ўтган ойга нисбатан қисқарган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 3.2
t
×