“Тадбиркорлар мактаби”: бизнесни бошлаш ва бошқаришда дастлабки сабоқни олинг! 

Бизнес 3374
image

Республикада ягона “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказида ўтган саккиз ой давомида 260 дан зиёд тингловчи таҳсил олиб, махсус сертификатга эга бўлди.

Хўш, марказ нима мақсадда ва кимларга учун ташкил этилган?!

Ўқув маркази қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражасини мунтазам ошириб бориш, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган “келажак материаллари” номенклатурасини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқаришда халқаро стандартларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил қилинган.

Шунингдек, марказ фаолияти бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга қаратилган.

Бугунги кунда “Тадбиркорлар мактаби”да қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари ўз малака ва кўникмаларини ошириб келмоқда. 

Марказда ўқув жараёнлари қандай ташкил қилинган?

Марказда 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган. 

Машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида қуйидаги 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади:

– деворбоп қурилиш материаллари;
– фасадлар учун пардозлаш қурилиш материаллари;
– қопламалар ва пол қопламалари;
– иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари;
– цемент ишлаб чиқариш.

72 соатга мўлжалланган курслар чуқур малака ва кўникмага эга фан номзодлари, фан докторлари, профессорлар томонидан ўтказилади. Битирувчиларга қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни бошлашларида консультатив ёрдам ҳам кўрсатилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланган, адабиётлар фонди етарли даражада шакллантирилган. 

Таълим олиш ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш – мутлоқо БЕПУЛ.

Вилоятлардаги хоҳловчилар учун онлайн тарзда билим олиш имкони мавжуд.

Қайд этиш жоиз, “Тадбиркорлар мактаби” Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тафаккур кўчаси 68-а уй. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси биноси.
Курсга аризани онлайн ёки +998 71 2549201 рақами (9:00дан 17:00 гача) орқали қолдириш мумкин.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×