Тадбиркорлар диққатига! Энди валютани банкнинг ўзидан ярим соатда олиш мумкин бўлади

Жамият 3699
image

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг валютани ярим соатда сотиб олишига имкон яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида сўз очди. 

Президентнинг қайд этишича, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти камида 5 фоизга ўсиши, бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслиги таъминланади.

“Мана, валюта бозори эркинлашганига ҳам уч йилдан ошди. Бу ишларни бошлаганимизда биров ишонармиди? Ўзбекистоннинг валютани эркинлаштириш сиёсати уч ойга етмайди, дейишганди. Шу даврда юртимизда валюта айирбошлаш борасида етарли тажриба тўпланди. Энди иқтисодиётимизнинг хорижий валютага боғлиқлик дражасини босқичма босқис камайтиришимиз зарур”, дейди Президент.

Президентга кўра, иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш мақсадида валюта кредитлари улуши ҳозирги 50 фоиздан 45 фоизгача, яъни 2 миллиард долларга пасайтирилади.

“Келгуси йилда миллий валютада чиқариладиган халқаро облигациялар улушини ҳозирги 25 фоиздан камида 40 фоизга оширишимиз зарур”, дейди Мирзиёев. 

Шу билан бирга, келгуси йилда банклараро валюта бозори онлайн платформага ўтказилади ва тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олишга имконият яратилади.

Натижада, тадбиркорлар валютани ҳозиргидек 4 кунда эмас, ярим соатда сотиб олиши мумкин бўлади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3
t
×