Тадбиркорга берилган имтиёзни қўлламаган солиқ органи ходими жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги 
ПФ-5969-сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорларга бир қатор имтиёз
ва преференциялар берилди. Жумладан, 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туриши белгиланди. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туман давлат солиқ инспекцияси вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган “TITAN CEMENT” МЧЖнинг мол-мулк ва ер солиғидан жами 1 153 514 745,39 сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш бўйича жамиятнинг банк ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномалари қўйиб, мажбурий ундириш чораларини кўрган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари аралашуви билан тадбиркорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари олиниши таъминланди. Ушбу қонунбузилишга йўл қўйган Қораўзак туман ДСИ ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қораўзак туман маъмурий судининг қарори билан Қораўзак туман ДСИнинг мансабдор шахсига нисбатан 2 230 000 сўм жарима қўлланилди.

Ваҳоланки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонунининг 301-моддасига асосан давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек, уларнинг қўлланилишини таъминлаши шартлиги белгиланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор Солиқ преференция

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг