Табиий офатлардан қутула олмаётган Туркия: Адана сувга ғарқ бўлмоқда

Олам

image

Туркиянинг Адана шаҳри кучли тўхтовсиз ёғингарчилик туфайли сув остида қолмоқда. Бу ҳақда "Ihlas Haber Ajansi" хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик туфайли шаҳар кўчаларини сув босган, бир қанча автомобиллар оқиб кетган Бундан ташқари, жала ортидан шаҳарга кучли дўл ёғган.

Ҳозирда оператив хизматлар блокланган автомобилларда қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатмоқда.

Ёмғир вилоят қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказгани айтилмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг кучли зилзиладан жабр кўрган Қаҳрамонмараш вилоятида кучли тўфон бўлгани хабар қилинганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. Зилзиладан кейин уйларидан айрилган одамлар яшаган чодирли лагерь ҳам вайрон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бўрон содир бўлиб, 40 га яқин одам жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг