Табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирган балиқчилар аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
09 Август
5482Сурхондарёда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 1 миллиарддан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тадбир давомида Тамаддун маҳалласида яшовчи фуқаролар Қ. Ш., И. Ш., Х. Б. ва Ғ. Ш. томонидан Сурхондарёнинг Шўрчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ноқонуний балиқ овланганлиги маълум бўлган. Ҳуқуқбузарлар томонидан 182 бош кумуш товон балиғи (карас), 37 бош орол мой балиғи, 2 бош Самарқанд храмуляси (тупак) балиқлари тақиқланган усул – электр қармоқ билан овланган.
“Ўзбекистон Республикаси “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонининг 24-моддаси талабини бузган ҳолда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинди. Ҳисобланганда 1 миллиард 439 миллион 900 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар суммаларини ундириш мақсадида барча тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бери ноқонуний ов қилган 300 га яқин киши жазолангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси