Таълим ва фан вазирлигининг веб-сайти “взлом” бўлди
Олам
−
14 Январь 2022 6669 1 дақиқа
Украина Таълим ва фан вазирлигининг расмий веб-сайти хакерлик ҳужумига учради, унинг мазмуни украиналикларга таҳдид соладиган саҳифа билан алмаштирилди. Бу ҳақда “MY.UA” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, веб-сайт бугун, 14 январь куни бузиб кирилган. Энди фойдаланувчилар вазирлик сайтига киришганда, матнни учта тилда украин, рус ва поляк тилларида кўришади.

Матннинг мазмуни эса қуйидагича: Украиналикларнинг компьютерлардаги барча маълумотлари гўёки йўқ қилинган ва уларни қайта тиклаш мумкин эмас.
Ҳужумчилар, шунингдек, Украина аҳолиси ҳақидаги барча маълумотлар оммага ошкор бўлганини ёзишган.
Вазирлик сайтидаги матнга кўра, украиналикларнинг шахсий маълумотларига ҳужум Волин, Украина миллатчилари ташкилоти, Украина исёнчилар армияси, Галиция, Полисье ва тарихий ерлар учун қасосдир.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь