Тэмми Абраҳам Лондонга қайтиши мумкин
Спорт
−
05 Апрель 2022
4180Англиялик футболчи Тэмми Абраҳам 2021-22 йилги мавсумни ажойиб ўтказмоқда. 2021 йилнинг ёзида Тэмми “Стемфорд Бриж”дан Италия пойтахти Римга жўнаб кетганди. “Челси”дан “Рома”га ўтиш Абраҳамни том маънода қайтадан кашф қилди.
Эндиликда 24 ёшли футболчи бошини баланд кўтарган ҳолда, “Рома”дан Англия пойтахти Лондонга қайтиши мумкин. Тэммига “Челси” ва “Арсенал” клублари жиддий даъвогарлик қилишмоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, “Челси” раҳбарияти Абраҳамни “Рома” сафига қўйиб юбораётганда, Тимо Вернер ва Ромелу Лукаку ҳужум чизиғини ажойиб кўринишга келтиради деб ўйлаганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Шунинг учун, “аристократлар” Тэмми Абраҳамни ортга қайтариш масаласини жиддий кўриб чиқади.
Шунингдек, ҳужумчига ёлчимаётган Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Арсенал” ҳам Абраҳам учун охиригача курашмоқчи.
Маълумот ўрнида, Тэмми Абраҳам жорий мавсумда “Рома” сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали англиялик иқтидор эгасини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси