Светлана Тихановская намойишчиларга кафолат берди

Олам

image

Беларусда умуммиллий иш ташлашга қўшилган корхоналар ишчилар моддий ёрдам га умид қилиши мумкин. Беларусь мухолифати етакчиси, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская шундай баёнот билан чиқди.

Агар Беларусь Президенти Александр Лукашенко якшанбагача Тихановская қўйган талабни бажариб, истеъфога чиқмаса, у барча фуқароларни ишга ва ўқишга бормасликка, банк ҳисобидан пул ечмасликка, давлат хизматларидан фойдаланмасликка ва улар билан ҳамкорлик қилмасликка чақиряпти.

“Мен агар сиз иқтисодий тушкунликка тушсангиз ёки ишингиздан айрилсангиз BySol жамғармасидан ёрдам олишингизни кафолатлай оламан”, деган Тихановская.

Президентликка собиқ номзоднинг ультиматуимдан кейин Беларусь тергов қўмитаси уни халқаро қидирувга берди.

Ўз навбатида, Александр Лукашенко яқинлашаётган якшанба кунига Минскда тартиб ўрнатилган бўлишини айтди. У Ғарб давлатларини мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблаяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Тахановская

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар