Светлана Олимпиадага боради

Спорт 994
image

Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам спортчилар иштирок этди.

Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган ўзбекистонлик Светлана Радзивил 1.96 метр баландликни забт этиб, олтин медаль қатори Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Ушбу йўналишда Токио Олимпиадасининг нормавити айнан 1.96 метрни ташкил этарди. Ушбу йўналишда Надия Дусанова 1.85 метр билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Шу тариқа Светлана Радзивил фаолиятида тўртинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда. Радзивил бунгача Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио (2016) Олимпиадаларида ҳам иштирок этган эди.

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган ўн биринчи йўлланмасидир.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.1
t
×
×