Шундоқ ҳам инқирозли соғлиқни сақлаш соҳаси “свет” ўчганда қай кўйга тушди?
Жамият
−
25 Январь 2022
8690Электр энергиясидаги узилишлар операциялар жараёнига хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.
“Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади. Албатта, ёрдамчи дизел генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади”, дейди Фурқат Санаев.
Матбуот котибига кўра, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган.
Маълумот учун, айни пайтда электр таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аеропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган носозликни сабаб қилиб келтирган.
LiveБарчаси