Сузиш: ўзбекистонлик Наталия Критинина саралаш босқичидаёқ Олимпиадани тарк этди
Спорт
−
30 Июль 2021
2904Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Наталья Критинина Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Критинина саралаш босқичидаёқ мусобақадан чиқиб кетди.
50 метрга эркин сузиш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик сузувчи 26.93 сония натижани қайд этди. Бу эса олтинчи саралаш гуруҳи вакиллари орасидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Қолган гуруҳлардаги 16 нафар иштирокчи аллақачон ушбу кўрсаткични яхшилаб бўлди. Шу тариқа Критинина ярим финалга йўлланмани қўлга кирита олмай, мусобақани якунлади.
Аввалроқ, расмийлар нотўғри маълумот олиниши натижасида Халқаро Сузиш Федерацияси ўзбекистонлик спортчиларга санкция қўллагани ва вазият юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этаётганини таъкидланган эди. Бироқ вазият ўзгармагани ва якунда барибир ўзбекистонлик сузувчиларнинг фақатгина икки нафарига йўлланма тақдим этилгани айтиб ўтилганди.