Суюлтирилган газ импорти учун божхона тўлови бекор қилинди

Жамият 1844
image

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Фармон билан суюлтирилган газ импорти учун божхона божи ва импорт учун талаб этиладиган ҳужжатлар бекор қилинди.

2021 йил 1 июлгача “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида фермерларнинг даромад ва харажатлари автоматик шакллантириладиган ва солиқ органларига юбориладиган электрон тизим жорий этилади.

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари очиқ эълон қилиб борилади.

2021 йил 1 июлдан божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

  • “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
  • божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
  • егараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.8
t
×