Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Дилшоджон Хожиаҳмедов Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун,  Дилшоджон Хожиаҳмедов шу пайтгача Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари эди.

Дилшоджон Хожиаҳмедов 1975 йилда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган. 1999 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Дастлаб, Риштон қурилиш бошқармаси 2-тоифали бетончиси лавозимида ишлаган. 

Кейинчалик, Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” техник назорат бўлими йўл қурилиш объектлари бўйича техник назоратчиси, Фарғона вилояти Давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси “Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат бўлими” бош мутахассиси, Фарғона вилояти Давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси “Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат бўлими” бошлиғи, Фарғона вилояти Давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари,  Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири ва Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made