Сув хўжалиги соҳасидаги инспекция ходимларига бир қатор ҳуқуқлар берилди
Жамият
−
24 Апрель 2021
5084Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси тасдиқланди.
Инспекция бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади.
Инспекция ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари ўрнатилганлигига доир материаллар билан танишиш;
сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш.
LiveБарчаси