Суррогат она хизмати тақиқланмоқда

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат Думаси декабрь ойи бошида Россияда чет эл фуқаролари учун суррогат оналарнинг хизматларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда кеча, 27 ноябрь куни Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

“Чет элликларга суррогатлик тақиқланиши керак. Хорижликларга суррогатлик хизматидан фойдаланишни тақиқлаш орқали болаларни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарса қилиш керак. Декабрь ойи бошида шундай қарор қабул қиламиз”, деб ёзади у. 

Давлат Думаси раиси болалар савдосига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Унга кўра, сўнгги бир неча йил ичида суррогат оналардан туғилган 45 минг чақалоқ хорижга экспорт қилинган. 

“Бу йирик ноқонуний бизнес бўлиб, унинг айланмаси 2 миллиард евродан ошади. Бундай болалар кўпинча энг оғир вазиятларга тушиб қолишади: улар жиноят қурбони бўлишади, жумладан, тана аъзоларини сотиш, бир жинсли жуфтликка тушиб қолиш. 

Аввалроқ Давлат Думаси вице-спикери Анна Кузнецова Россияда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга суррогат оналик хизмати кўрсатишни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёр эканлигини маълум қилганди. 

Ҳужжатга кўра, суррогат оналар хизматидан фақат Россия Федерациясининг турмуш қурган фуқаролари ёки ёлғиз аёл – тиббий сабабларга кўра мустақил равишда фарзанд кўра олмайдиган ёки туға олмайдиган Россия фуқароси фойдаланиши мумкин бўлади. Россияда хорижликларга суррогат оналик хизматидан фойдаланиш тақиқланади. Фақатгина Россия Федерацияси фуқароси суррогат она бўлиши мумкин деб таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг