Сўровнома: яхши яшаш учун олий маълумотли бўлиш шартми?

Жамият

XXI асрга келиб кўплаб мамлакатларда шахснинг маълумоти, уни қайси нуфузли олий таълим муассасасини тамомлагани биринчи даражали талабга айланган. Шундай давлатларга Жанубий Корея ва Япония яққол мисол бўла олади. Аммо “энг муваффақиятли”лар қаторидан жой олган машҳурларнинг барчаси ҳам ҳозирги даражасига университет дипломи эвазига эришмаганини кўриш мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги миллионерларнинг 20 фоизи умуман университетда ўқимаган.

Масалан, "Microsoft" асосчиси Билл Гейтс университетга кирганидан икки йил ўтиб ўқишни ташлаган. Бугунги кунда унинг бойлиги 124 млрд долларга тенг деб баҳоланади. Компьютер ускуналарини ишлаб чиқаришдан яхшигина фойда олишни бошлаган Майк Делл ҳам университетдаги ўқишини ташлаган. Бугунги кунда унинг ҳисобида 51,7 млрд доллар пули бор. AҚШ машинасозлик саноатининг асосчиларидан бири Генри Форд ҳеч қачон коллежда ўқимаган ва мактабнинг юқори синфларини ҳам тамомламаган.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, инсоннинг келажакдаги мавқеи фақатгина ўзига боғлиқ. Олий маълумотли бўлмасдан туриб ҳам мансаб эгаси ёки йирик компания хўжайини бўлиш мумкин.

Бугун, 29 май куни QALAMPIR.UZ аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказди. Савол эса қуйидагича: инсон келажакда ўз ўрнини топиши учун олий таълим муассасасида ўқиши шартми?

Aҳоли орасида ўтказилган мазкур сўровнома давомида кимдир ОТМда ўқиш кераклигини айтса, яна кимдир ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини топиши учун ОТМда ўқиш унчалик ҳам муҳим эмаслигини таъкидлади. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг