Сўровнома: Тирикчилик ғамида юрганлар президент сайловида овоз бердими?
Жамият
−
24 Октябрь 2021
6869Ўзбекистонда Президент сайлови якунланишига ҳам оз фурсат қолди. QALAMPIR.UZ сайлов бўйича мутахассислар ва кузатувчилар фикрини ўрганиб, кун давомида жараёнлар ҳақида хабар бериб борди. Шу жумладан, сайлов якшанба, савдо-сотиқ айни қайнайдиган кун ўтказилгани учун бозорда ишлаётган сотувчилар ва тирикчилик ғамида юрган фуқаролар фикри билан ҳам қизиқиб, сўровнома ўтказди.
Баъзилар ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз берган, баъзиларнинг эса, бугунги сайлов жараёнидан хабари ҳам йўқ. Ҳаттоки, сайлов таклифномасини кўрмаган, қайси участкадан овоз бериши кераклигини билмаган фуқаролар ҳам топилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтамиз, сўровнома фуқароларга сайловда иштирок этиш ҳуқуқини ёдга солиш мақсадида ўтказилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади. Соат 17:00 ҳолатига жами сайловчиларнинг 71,8 фоизи ёки 14 258 780 нафари овоз бериб бўлди.
Изоҳ: сўровнома соат 16:30 дан 17:30 оралиғида Тошкентдаги "Чорсу" бозорида ўтказилди.
LiveБарчаси