Сурхонга қайтган Жалоловга ҳоким яна бир “тойчоқ” совға қилди
Спорт
−
19 Август 2021
36028Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Токио-2020 Олимпия ўйинларида бокс бўйича олтин медаль соҳиби бўлган Баҳодир Жалоловга автомобиль совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 19 август куни Термиз шаҳрида ХХХII ёзги олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида вилоят ҳокими спортчига Skoda Kodiaq автомобилининг калитини топширди.
Маълумот учун, Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар – Улуғбек Рашидов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Баҳодир Жалолов (бокс) ғолиб чиқиб, Ўзбекистон делегациясига 3 та олтин медални тақдим этишди. Шунингдек, эркин кураш устаси Бекзод Абдураҳмонов ва дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медаль соҳибларига Chevrolet Tahoe автомобили ва бронза медаль соҳибларига Chevrolet Traiblazer ҳамда пойтахтдан уй совға қилинди.
LiveБарчаси