Сурхондарёдаги ЙТҲда 5 ёшли бола вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 апрель куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда 5 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 18 апрель куни соат тахминан 10:30 да Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1408 километрида содир бўлган. Мазкур йўлда Damas автомобилини бошқариб келаётган 57 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, рўпарасида келаётган, 26 ёшар ҳайдовчи бошқарувидаги, махсус радар мосламаси билан жиҳозланган Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашган.

Мазкур икки автомобиль тўқнашувидан кейин Cobalt автомобили билан бир йўналишда бўлган ва орқа томонида ҳаракатланиб келаётган Nexia автомобили тўхташга улгурмасдан Cobalt’нинг орқа тарафига урилган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси оғир тан жароҳат олган. Ушбу автомобилда бўлган 2017 йилда туғилган бола тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. 

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Шеробод тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг