Сурхондарёдаги Хатак ғорида неандертал одам яшаган макон топилди
Жамият
−
29 Июнь 2022
28480Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси Хатак бўлими Боғли дара массивида милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид неандертал одам макони топилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Хатак ғори 2021 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази докторанти Холиёр Ойназаров томонидан петроглифларни қидириш жараёнида топилган.
Ёдгорликда ўрганиш ва дастлабки қазишмалар 2022 йил июнь ойида олиб борилган. Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15−20 метр баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100−60 минг йил олдин яшаган неандертал одам ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланган.
“Бу ноёб археологик ёдгорлик келажак учун сақланиши керак. Бунинг учун эса Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида Хатак ғори археологик музейини ташкил этиш лозим. Ўз навбатида ғорга кириш жойини шиша ойна ёки темир панжара билан тўсиш, бу ерда яшаган қадимги одамларнинг палинология, палеогеография ва эҳтимол сақланиб қолган генетик меросини ўрганиш мақсадида ғорнинг маданий қатламини замонавий усуллар орқали ўрганиш, неандертал одамининг ибтидоий ҳаёти билан танишиш учун келган сайёҳлар ҳамда Хатак археология музейига ташриф буюрувчилар учун ғор олдига тўсиқлар билан ўралган ва зинапоялар билан жиҳозланган баланд ёғоч ёки металл майдонча қуриш зарур”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь