Сурхондарёда “Жигули” ва “КамАЗ” тўқнашди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
28 Январь 2022
5285Сурхондарёда “Жигули” ва “ КамАЗ” тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қизириқ тумани "Кунчиқиш" маҳалласи ҳудудидаги йўлда Ш.С. "КамАЗ" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган "ВАЗ-2106" русумли автомобиль билан тўқнашган.
Бунинг оқибатида "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси А.Қ. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Орадан бир неча кун ўтиб эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси