Сурхондарёда ёш йигит ўғирланган машинани қарзи ўрнига бериб юборган

Жамият

image

Сурхондарё вилоятида 28 ёшли фуқаро қаровсиз қолдирилган Nexia1 автомобилини ичиди калити борлигидан фойдаланиб очган ва ўғирлаб кетган. Бу ҳақида “Markaziy studiya” информацион дастури хабар беради. 

Жорий йилнинг 23 октябр санасида фуқаро Ш.К. Денов тумани Сурхондиёр МФЙ ҳудудида автомашинасини ичкаридаги калити билан қолдиради. Бунга гувоҳ бўлган 28 ёшли йигит автомашина эшикларини очишга икки дақиқа сарфлайди ва уни олиб қочган.

Машина эгасининг гапларига қараганда, у автоуловни қолдириб ўзи кўприк орқали бозорга кириб кетдим. Бир соатлардан сўнг автомобил жойида йўқ бўлган. 

Гумонланувчи йўл-йўлакай машина давлат рақамини юлиб олиб, бўлакларга бўлиб, каналга ташлаб юборган. Уйига келгач эса автомобилни танишига олган қарзи ўрнига бериб юборган. Таниши эса бу машинани сотиш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. 

Бу жиноят 4 кун ичида Сурхондарё вилоят ИИББ Денов тумани ИИБ томонидан фош этилди.

Жиноятни содир этган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 227-модда 1-қисми ҳамда шу модданинг 2-қисми “а” банди, шунингдек 267-модда 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг