Сурхондарёда ТТБ фельдшери чақирувга пиёда борди
Жамият
−
18 Февраль 2022
8625Ижтимоий тармоқларда Узун туман тез тиббий ёрдам бўлими Чақар маҳалласи шохобчаси фельдшери чақирув манзилига пиёда бориб, беморга тиббий хизмат кўрсатганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги мууносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида жорий йилнинг 13 февраль куни соат 20:06 да туман тез тиббий ёрдам бўлими Чақар маҳалласи шохобчасига шу ҳудудда яшовчи 76 ёшли фуқаро Қ.М. томонидан чақирув келиб тушган.
Аниқланишича, чақирув келиб тушган вақтда “103” хизматига бириктирилган Damas русумли автомобиль вақтинчалик техник кўрикка юборилган бўлган. Шу сабаб фельдшер шохобчадан 70 метр узоқликда яшовчи фуқаро хонадонига пиёда борган.
Шунингдек, техник носоз бўлган автомобиль ўрнига қисқа вақт ичида техник соз ҳолатдаги бошқа Damas русумли тез тиббий ёрдам автоулови Чақар маҳалласи шохобчасига бириктириб берилган.
LiveБарчаси