Сурхондарёда тадбиркорга ажратилган кредит банк ходими томонидан ўзлаштириб юборилди
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
3849“O-N” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиалида ўтказилган текширишда, банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси барпо этиш ва балиқ чавоқлари ҳамда омихта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 миллиард сўм кредит ажратилган.
Банк филиалининг Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 410 миллион сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчисининг номидан нотариал идорага жамият томонидан 410 миллион сўмлик кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилгани тўғрисида хат бериб, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 350 миллион сўм кредитни ўзлаштириб, жамият манфаатига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиали Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси