Сурхондарёда Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган шахс ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2022
8322Сурхондарёда жиҳодга чорлаш тарғиботи билан шуғулланган ва Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ДЭО/ХТТ эмиссарлари таъсирига тушиб, Суриядаги жангарилар лагерига боришни режалаштирган Жарқўрғон туманида яшовчи Р.И. Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппаратидаги Telegram мессенжеридаги аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Рашод Қори каби “жиҳодчилар” ДЭО ғояларини тарғиботчилари билан алоқалари аниқланган.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ислом ҳаракати халқаро террористик ташкилотига тегишли “Жундуллоҳ” медиа марказининг “Амжад медиа” нашидалари, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилган.
Хабарга кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси