Сурхондарёда суд вакили пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи бир фуқарони танишлари орқали ишга киритиб қўйиш мақсадида 1000 доллар талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси 3 млн 800 минг сўм пора билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд пора фирибгарлик пора бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг