Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашди. Қурбон бор 

3-саҳифа

image

Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 28 январь куни соат 04:10 ларда вилоятнинг Ангор туманида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузган ҳолатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва ўз йўналиши бўйича тўғри ҳаракатланиб келаётган тез ёрдам машинаси билан тўқнашади. 

Оқибатда Spark’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Унинг тенгдоши бўлган йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9  январида Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг