Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди
3-саҳифа 11 Май 16:33
5688
-
Кеча, 10 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида икки кишини сел оқизиб кетгани ва қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, бугун, 11 май куни уларнинг жасади топилган.
Қайд этилишича, селда оқиб кетган автомобиль ва бир нафар фуқаронинг жасади Тўпаланг дарёси ўзанидан топилган.
Кейинроқ, биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 км қуйидан иккинчи фуқаронинг ҳам жасади топилган.
“Айни вақтда Тўпаланг дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳодиса оқибатида чорва молларни боқиб юрган Узун туман Хурсан маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда ўзининг Nexia автомобилида бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи икки фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган.