Сурхондарёда ресторан эгасига тўппонча билан таҳдид қилган фуқаро ушланди

3-саҳифа 10177
image

Жорий йилнинг 5 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманида ресторан эгасига тўппонча билан таҳдид қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сариосиё туманида яшовчи К.Ш., Б.Ф., М.М. ва У.М. жорий йилнинг 5 август куни соат 23:30 ларда Узун туманида жойлашган ресторанга борган. К.Ш. ресторан эгаси А.Қ. билан ўзаро тортишиб, ўзи билан олиб юрган ўқотар қуроли, яъни “Макаров” тўппончасига ўхшаш пневматик қуролини қўллаш билан таҳдид қилиб, ушбу қуролдан бир неча маротаба осмонга қаратиб ўқ узган. Шу орқали у безорилик жиноятини қасддан содир этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давомида 1 дона пневматик қурол аниқланиб, келгусида текшириб кўриш ва жиноят ишига далил сифатида қўшиш учун холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 

Узун туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 6 август куни фуқаро К.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куннинг ўзида гумон қилинувчи К.Ш. ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Хабарга кўра, ҳозирги кунда Узун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 373
Рейтинг: 3
t
×