Сурхондарёда ноқонуний ер сотаётган туман қурилиш бўлими бошлиғи ушланди
Жамият
−
12 Февраль 2021
4635Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими бошлиғи “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидан 4,5 сотих ер майдонини ўз жиянининг номига “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун аукцион савдолари ўтказмасдан ажратилишига эришган.
Мазкур ер майдонига “Ёшлар меҳнат гузари” қурмасдан, аксинча, уни бошқа бир фуқарога 180 миллион сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддасининг 4-қисм “а” банди (фирибгарлик) га биноан, билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси