Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Сурхондарёда юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Термиз тумани Наврўз маҳалласида яшовчи 36 ёшли К.Ҳ. Cobalt автомобилида “Термиз-Ангор” М-39 йўлининг 1448-кмда ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Натижада Термиз шаҳарида яшаган 58 ёшли А.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси, А.А ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган укаси, 50 ёшли Б.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси К.Ҳ жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Холат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг