Сурхондарёда мактаб “замдиректори” ўқувчиларнинг 207,7 млн сўмини ўзлаштирди
3-саҳифа
−
05 Май 2022
7625Сурхондарёда мактаб директори ўринбосари ўқувчиларнинг ота-оналари тўлаган 207,7 миллион сўм бадал пулини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Департамент ўтказган текширув давомида тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқувчиларнинг ота-оналари тўлаган 207,7 миллион сўм бадал пулларини банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шундан сўнг, директор ўринбосар томонидан етказилган зарарнинг 115 миллион сўми ундирилиши таъминланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси