Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси ҳамкасбини чув туширди
3-саҳифа
−
26 Январь 2023
8725Сурхондарё Қумқўрғон туманида мактаб ўқитувчиси онлайн қимор сабабли ҳамкасбининг банк картасидаги пулларини ўғирлади. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бошланғич синф ўқитувчисининг банк картасидан жами 1 545 000 сўм миқдордаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланган.
“Айбланувчи жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб, унинг банк картаси маълумотлари ва смс-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, барча пулларни онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйгани маълум бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида икки эркак онлайн қимор ўйнаб, 160 миллион сўм ютқазгани ҳақида хабар берган эдик.
Озода Чориева
LiveБарчаси