Сурхондарёда ложувард заргарлик тошларини қайта ишлаш корхонаси очилади
Жамият
−
19 ноябр 2020 6311 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида афғонистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда заргарлик тошларини қайта ишлаш корхонаси очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 12 ноябрь куни имзоланган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида заргарлик йўналишидаги ҳамкорлик ривожлантирилади.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудидаги ложувард қимматбаҳо заргарлик тошларини қайта ишлаш бўйича музокаралар ўтказилади.
2021 йилнинг январидан Термиз шаҳрида афғонистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда ложувард қимматбаҳо заргарлик тошларини қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этилади.
Корхона 2021 йилнинг июнидан ишлаб чиқариш фаолиятини ва Афғонистон ҳамда учинчи мамлакатларга маҳсулотлар экспортини бошлайди.
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юкланган.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август