Сурхондарёда кучли сел 340 та хонадонга зарар етказди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Андижон ва Наманган вилоятлари қаторида кучли сел Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларга ҳам зарар етказди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Шеробод туманидаги “Қорабоғ” ҚФЙ ва “Учёғоч”, “Гулистон”, “Ғўржак-2” МФЙдаги 16 та, Қумқўрғон тумани “Aзларсой”, “Боғаро” ва “Элобод” МФЙдаги 340 та аҳоли хонадони ва томорқасига кирган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг